ЕЧЛ. “Брюгге” ҳужумчиси клуб автобусидан ҳайдалди ва қайдномадан чиқарилди
24 ноя 2020 21:05
Янгиликлар
ЕЧЛ. “Брюгге” ҳужумчиси клуб автобусидан ҳайдалди ва қайдномадан чиқарилди
Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида бугун “Боруссия Д” ўз майдонида “Брюгге”ни қабул қилади.
Учрашув олдидан меҳмонлар форварди Эммануэл Деннис клуб қайдномасидан чиқарилди. Бунга нигерияликнинг клуб автобусига чиқиб, жой талашгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Жамоа устози Филипп Клеман Деннисда жароҳат йўқлигини айтиб, у рўйхатдан интизомни бузгани учун ўрин олмаганини тасдиқлади. Қайд этилишича, у клуб автобусидан ҳам ҳайдалган.
23 ёшли Деннис жорий мавсум клуб сафида 10 ўйинда қатнашиб, 1+2 натижа кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар