ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсум дастлабки раундига қуръа ташланди

Eldor Akmurzayev
8 июн 2021
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар Лигаси янги мавсумининг дастлабки босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мини-турнирда ғолиб бўлган жамоа мусобақанинг биринчи саралаш раундига йўлланма олади.

Демак, ярим финал жуфтликлари билан танишинг:

"Фольгоре" (Сан-Марино) – “Пришина” (Косово)

"Торсхавн" (Фарер ороллари) – “Интер Эскальдес” (Андорра)

Дастлабки раунднинг илк баҳслари 22 июнь куни, финал учрашуви эса 25 июнь санасида бўлиб ўтади.

Мини-турнирдан ўта олмаган уч жамоа янги мусобақа УEФА Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсумининг биринчи саралаш раунди уй ва сафар тизимида бўлиб ўтади. Дастлабки баҳслар 6-7 июль, жавоб ўйинлари эса 13-14 июль саналарига белгиланган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA