ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарларнинг номлари маълум

Eldor Akmurzayev
17 сен 2020
Ғолиблар позициялар бўйича аниқланади ва уларнинг номлари 1 октябр куни эълон қилинади.

Ушбу рўйхатга киритилган футболчилар махсус мутахассислар ҳайъати томонидан танланган. Унинг таркибидан ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичида қатнашган 32 клуб устозлари ҳамда 55 нафар журналистлар жой олди. Мураббийларга ўз жамоаларидаги футболчиларга овоз беришга рухсат берилмаган.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас («ПСЖ»), Мануэль Нойер («Бавария»), Ян Облак («Атлетико»);

Ҳимоячилар: Давид Алаба, Альфонсо Дэвис, Йозуа Киммих (барчаси – «Бавария»);

Яримҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Томас Мюллер, Тиаго Алькантара (иккиси – «Бавария»);

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски («Бавария»), Килиан Мбаппе, Неймар (иккиси – «ПСЖ»).


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA