Дзюба Азарга жавоб қайтарди
14 окт 2019 00:20
Янгиликлар
Дзюба Азарга жавоб қайтарди
Бельгия термаси аъзоси Эден Азар жамоадошлари билан Евро-2020 саралашини юз фоизлик натижа билан якунлашни истаётгани ҳақида айтганди.
Россияликлар ҳужумчиси Артём Дзюба эса унга жавоб берди.
«Бизда ўйланган режа бор, яъни, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш. Азар 30 очко йиғиш нияти борлигини айтди, биз эса ҳалиқит беришга уруниб кўрамиз. Санкт-Петербургдаги баҳсни кутяпмиз. Ўзимизни кўрсатиш учун бу яхшигина синов бўлади. Ҳозирда биздан кучсиз ёки биз билан бир даражадаги терма жамоаларни енгишни ўрганиб олдик. Бельгия эса Евро олдидан барча механизмларимизни текшириб олиш учун бизга қўл келадиган жамоадир», – дея қайд этган Дзюба.
Эслатиб ўтамиз, қитъа биринчилигини муддатидан олдин нақ қилган Россия ҳамда Бельгия ўртасидаги учрашув 16 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар