Дурдона Бахтиёрова: “Бугунги голимни жамоамиз бош мураббийининг набирасига бағишлайман”

Narzulla Saydullayev
11 июн 2019
Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 11-туридан ўрин олган “Нефтчи”W - “Пахтакор” W (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Дурдона Бахтиёрова қуйидагича фикрларни билдирди.

“Пахтакор” аёллар жамоаси аҳил, футбол учрашувларида барча бирдамлик билан ҳаракат қилади. Айни дамда жамоамиз чемпионатдаги энг ёш таркибга эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Мураббийларимиз берган кўрсатмаларга амал қилган холда жамоадошларим билан бугунги учрашувда астойдил ҳаракат қилиб, ғалаба қозондик.

Бугун урган голимда барча жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бшлди. Бугун жамоамиз бош мураббийи хонадонида қувончли воқеа юз берди, боиси бош мураббийимиз ўғил набирали бўлди. Барча жамоадошларим номидан бош мураббийимизни табриклайман, бугунги урган голимни шу чақалоққа бағишлайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia