"Дунё футболи маркази аста-секин Америкага кўчмоқда". Алишер Никимбаев АҚШда футбол қандай тузилгани ҳақида
09 сен 2023 21:27
Янгиликлар
"Дунё футболи маркази аста-секин Америкага кўчмоқда". Алишер Никимбаев АҚШда футбол қандай тузилгани ҳақида
Яқинда сайтимизда Алишер Никимбаев билан интервью чиқди. Бугун, АҚШ – Ўзбекистон ўйини олдидан суҳбатдан кичик бир қисмни тақдим этамиз – унда Америкада футбол қандай тузилгани ҳақида сўз боради. Муҳим эслатма: Алишер Никимбаев билан интервью июль ойи сўнггида қилинган.
- Шимолий Америкада нима қилганингиз ҳақида гапириб беринг.
- Мен КОНКАКАФ Олтин кубогига бордим. Бизни турнир ўтказишга ёрдам бериш учун таклиф қилишди, шунингдек КОНКАКАФ билан менда ҳам, Қатар футбол ассоциацияси билан ҳам яхши муносабатлар бор. Ўзимга у ерга бориш жуда қизиқ эди. КОНКАКАФ Олтин кубоги ҳам Осиё кубоги ёки Европа чемпионатидек қитъа турнири. У ерни кўришни ва ичкаридан қандай тузилганини билишни жуда ҳам хоҳлагандим. Икки йил олдин ҳам Олтин кубогида бўлганман, аммо бу бирдан пандемиядан сўнг бўлган, шу сабаб унинг ўтказилиши одатдагидан жуда ҳам кескин фарқ қилганди. Айтиш мумкинки, ўшанда барчаси классик бўлганди: биз фақатгина Канзасда яшаган эдик ва у ерда бир гуруҳнинг барча ўйинлари бўлиб ўтганди. Ҳозирги турнирда, умуман АҚШдаги барча мусобақаларда бундай принцип йўқ, унда жамоалар саёҳат қилишади. Ҳудди шундай Россия ва Бразилиядаги жаҳон чемпионатларида бўлганди. ФИФА буни иқтисодий мақсадларда, балансни излаш учун қилганди.
АҚШда эса ёндашув умуман бошқача: у ерда Олтин кубогининг 31 ўйини турли хил 15та стадионда бўлиб ўтади. Қатардаги Осиё кубоги 9та стадионда 51та ўйин ўтказилади. Бу ерда эса бир ой давомида тўртта стадионда бешта ўйин кунини ўтказдим – Хьюстон (иккита стадион), Лас-Вегас ва Лос-Анжелес. Қизиқарлиси, Лас-Вегасда атиги битта ўйин бўлганди. Биз келдик, стадионни тайёрладик, у ерда турнирнинг ярим финалини ўтказдик ва шу билан бўлди, унгача ҳам, ундан кейин ҳам ортиқ ўйин ўтказилмади. Тасаввур қилинг-а, биттагина ўйин учун қанча куч ва пул сарфланган.
- Бундай ёндашувнинг фойдали ва зарарли томонлари нимада?
- Фойдаси – бу тижорат. Масалан, АҚШ терма жамоаси Канзасда учта ўйин ўтказди, шу сабаб инсонлар нечта ўйинга боришни танлашди. Агар терма жамоа шаҳарда битта ўйин ўтказса, одамларда танлов имконияти қолмайди. Айтганча, энг кўп фойдани АҚШ терма жамоаси эмас, Мексика терма жамоаси келтирди. Мексикаликларнинг АҚШда катта диаспораси бор ва улар футболни америкаликлардан кўпроқ севишади. Ҳаттоки, АҚШ фуқароларининг АҚШ терма жамоаси ўйнамаган бўлса ҳам, ЖЧ-2018даги деярли барча чипталарни харид қилишгани ҳақида статистика бор. Булар АҚШда яшайдиган этник мексикаликлар ва Мексика терма жамоаси учун мухлислик қиладиганлар эди. 37 миллион атрофидаги инсон у ерда яшайди. КОНКАКАФ шаҳардан шаҳарга ўтиш билан чипталар сотуви муаммосини ҳал қилади. Лос-Анжелес, Лас-Вегас ва Сан-Диегода атиги биттадан ўйин ўтказилди. Нью-Йорк, Хьюстон, Майами ва яна бир неча шаҳарларда икки-учтадан ўйинлар ўтказилди. Шунингдек айрим ўйинлар МФЛ (Америка футболи) клублари стадионларида ўтказилганини ҳисобга олиш керак, улар эса сунъий майдонларда ўйнашади. Олтин кубоги ўйинлари учун махсус табиий чим олиб келишди, бу тахминан 300-350 минг долларга тушди. Энди бу пулларни қоплаш ва фойдада қолиш учун чипталар ва тижоратдан қанча ишлаш кераклигини тасаввур қилинг. КОНКАКАФ буни билган ҳолда ушбу ҳаражатларни қилмоқда, сабаби улар бунда барибир пул ишлашларини билишади.
Фарқ шулар. Менга буларнинг барчаси қандай тузилганини кўриш муҳим эди. Ҳозирда жаҳон футболи маркази аста-секин АҚШга кўчмоқда. У ерда келаси ёзда кенгайтирилган таркибда Копа Америка ўтказилади, унда Жанубий Америка жамоаларига Шимолий Американинг энг яхши олти терма жамоаси қўшилади. Ушбу турнирни АҚШда ўтказиш тижорат бўйича фойдали, сабаби яна ўша, Америкада яшайдиган катта диаспоралар. 2025 йилда эса АҚШда клублар ўртасидаги ЖЧ ва КОНКАКАФ Олтин кубоги ўтказилади, бу эса ЖЧ-2026 олдидан ўзига хос синов бўлади.
"Футболимизда кўплаб "тасодифий инсонлар" бор". Алишер Никимбаев билан интервью (1-қисм)
Фикрлар