UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  34 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  21 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  16 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  250

Дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба келтирган ҳужумчи, дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон — Суперлигада 10-тур лауреатлари Янгиликлар

Дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба келтирган ҳужумчи, дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон — Суперлигада 10-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган учрашувлар якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Пахтакор" посбони Санжар Қувватов Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

"Пахтакор" дарвозабони ортда қолган турда қойилмақом ўйин намойиш этиб, ўз дарвозасини "қуруқ" сақлади ва жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 


ОКМКнинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боакье Championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди. 

"Андижон"га қарши баҳс сўнгги дақиқаларида 2 та гол урган Боакье ОКМКга муҳим ғалабани тақдим қилди. 28 ёшли форвард жорий мавсум 9 та ўйинда қатнашиб, 5 та тўп киритишга улгурди. 



"Сўғдиёна" ҳужумчиси Зенан Займовичнинг "Турон" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 10-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди. 

Жиззахликлар аъзоси "Турон" билан баҳсда дубль қайд этиб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. У биринчи тўпни моҳирона тарзда дарвозага киритиб, муносиб равишда тур голига муаллифлик қилган ўйинчи сифатида тан олинди.


Миржалол Қосимов Championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Тажрибали мураббий бошчилигидаги ОКМК бу турда "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика