UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  31 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2

Драган Черан: "Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда бераман" Янгиликлар

Драган Черан: "Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда бераман"

"Пахтакор"ни "Локомотив"га қарши сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Драган Черан учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 26', Драган Черан - 38'

Суперлига. 23-тур

24/10/2022, 18:30

0
:
2
Тугади

Локомотив

45'
90'
26'  Аббосбек Файзуллаев
38'  Драган Черан


- Дерби ҳар доим дерби, доим муҳим ва қийин бўлади. Прессинг орқали ўйнашга ҳаракат қилдик ва бу натижа берди. Биринчи бўлимдаёқ икки гол уришга эришдик. Иккинчи бўлимда эса тўпни рақибга беришга қарор қилдик ва ўйин назоратини ушлаб қола олдик. Шу сабаб иккинчи бўлим бироз зерикарли бўлгандир, лекин футболда муҳими натижа ва биз унга эришдик.

Сўнгги ўйинларда жамоа анча ёрқин кўринмоқда, вазиятлардан фойдаланишда муаммолардан халос бўлгандек. Жамоада кайфият қандай?

- Жамоадаги муҳит яхши. Мураббий тизимига ва тактикасига мослашаяпмиз. Натижалар ҳам ёмон эмас назаримда. Жамоа бир тактикага кўникиши учун маълум вақт керак. Ушбу мавсумни яхши якунлаб, кейинги мавсумда натижаларимиз бундан яхшироқ, ўйинимиз эса бунданда ёрқинроқ бўлади деб умид қиламан.

Суперлигада уч мавсумдан буён энг яхшисиз. Бу йил ҳам шу анъанани давом этирасизми?

- Албатта, мен қолган учта ўйинда жамоага максимал тарзда ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва биринчи мақсадим жамоа билан боғлиқ. Қолган учрашувларда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритишга уринамиз. Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда  бераман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика