"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
20 ноя 2025
Бугун Суперлигада 29-тур ўйинлари давом эттирилди.

Кун доирасидаги марказий баҳсда "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди, 1:0. Шу орқали "шерлар" мавсум якунланишига бир тур қолганида 2-ўринга чиқиб олди.

Умуман олганда "Пахтакор" Рўзиқул Бердиев шогирларини сўнгги 7 ўйинда мағлуб эта олмаётганди. Шу давр мобайнида 4 дуранг ва "Насаф"нинг 3 ғалабаси кузатилган, "шерлар"нинг чемпионатда "Насаф" устидан қозонган сўнгги ғалабаси эса 2021 йилнинг 6 августида қайд этилган. Ўшанда ҳам "Пахтакор" бир гол эвазига ғолиб бўлганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia