Доннарумма "Милан"да ПСЖдагидан кўра кўпроқ маош олиши мумкин эди

Mirjalol Normatov
25 июл 2021, 16:54
Дарвозабон Жанлуижжи Доннарумма шартномага кўра, ПСЖда йилига 7 миллион евро маош олади.

"L’Équipe" хабарига кўра, Италия матбуоти томонидан унинг йилига 12 млн евро маош олиши борасидаги хабарлар асоссиз. Бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда, унинг йиллик маоши 10 млн еврони ташкил қилиши мумкин.

"Милан"да эса у йилига 6 млн евро маош олаётганди. Ўтган музокаралар давомида Милан клуби унга 8 миллион евро маош таклиф қилган, аммо у бунга рад жавобини берган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Équipe