UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  9 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  5 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  8 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  18 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ" Янгиликлар

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Про лига 18-турида ўз майдонида "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 Ушбу учрашувдан сўнг ўз дубли билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Дастлаб "Динамо" билан кечган ўйинда ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Ўйин давомида иккита ажойиб гол урдингиз ва жамоангизнинг ғалабасига муносиб улуш қўшдингиз...

- Аввало мухлисларга кҳаво совуқ бўлишига қарамасдан келиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. "Динамо" билан ўйинлар ҳар доим қизиқарли кечган. Менимча биз ғалабани рақибдан кўпроқ хоҳладик. Голларимга келсак бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Голда фақат мен ҳаракат қилмадим, жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан.

- Сафарда бу жамоа билан баҳсда "Турон" бироз қийналган эди. Кеча эса аксинча эркин ва хотиржам тўп тепди...

- Сафарда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Кеча эса уйда, мухлисларимиз кўз олдида ҳаракат қилдик. Аввалги учрашувда мағлуб бўлганимиз туфайли бу сафар ғалаба қозонишимиз зарур эди. Клуб раҳбарларини, мухлисларни хурсанд қила олдик.

- Умуман ёш жамоа сифатида шаклланиб бораётгани "Турон"нинг Про лигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз Про лигада яхши иштирок этмоқда. "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ. Худо хоҳласа омадимиз келса Суперлигада ўйнаймиз. Буни бутун жамоа хоҳламоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика