UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  0 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  40 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  0 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  7 16:32Про лига. "Қўқон-1912" "Дўстлик" устидан қийин ғалабага эришди, "Машъал" "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 16:14Абдуқодир Ҳусанов Puma томонидан тақдим этилган бутсаларни намойиш этди  6 15:46Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди  14 15:15Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!  10

Дониёр Абдуманнопов: "Бу йил Ўзбекистон чемпионатида қолиб тажриба орттирмоқчиман" Янгиликлар

Дониёр Абдуманнопов: "Бу йил Ўзбекистон чемпионатида қолиб тажриба орттирмоқчиман"

"Андижон" жамоасини якунланган 2020 йилги мавсумдан сўнг шартномаси якунига етган кўплаб футболчилар тарк этмоқда.

Шунингдек жамоанинг айрим футболчиларига Суперлиганинг ва хорижнинг бир нечта клублари қизиқиш билдираётгани рост. Гап ўтган мавсум чемпионатимизнинг кашфиётларидан бири бўлган Дониёр Абдуманнопов ҳақида кетмоқда. Футболчи кейинги фаолиятини қаерда давом эттиради? Легионерга айланишга қай даражада тайёр? Шу ва бошқа саволлар билан Абдуманноповга юзландик.

- 2020 йилги футбол мавсуми сизни мухлисларга танитди десак тўғри бўладими? 

- Албатта, шубҳасиз фикрингиз тўғри. 2020 йилги мавсум мен учун омадли ўтди десам муболаға бўлмайди. Сайтингиз томонидан эълон қилинган кашфиётлар қаторида ўзимни кўриб хурсанд бўлдим. Бунинг учун миннатдорчилик билдираман. 

- Бахтиёр Ҳамидуллаев жамоа бошқарувига келгач сизга нисбатан кўпроқ имконият берди. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигида эса ўйинингиз янада очилди. Нима деб ўйлайсиз футболчининг кучли томонларидан фойдаланиш мураббийнинг маҳоратига боғлиқми?

- Ўтган йилнинг ўзида тўрт нафар мураббий билан ишлашимизга тўғри келди. Ўзингиз яхши биласиз ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва фалсафаси бор. Александр Хомяков мени тайёрлаётган эди. Кумиков эса секин аста имконият беришни бошлади. Бахтиёр ака мураббийлигида эса дебют голимни урдим. Отабек Ғуломхўжаев менинг устозим бўладилар, ўз вақтида "Бунёдкор" академиясида мураббийлик қилганлар. Улар менинг устун томонларимни, камчилигимни ва характеримни жуда яхши биладилар. Шунинг учун бўлса керак ўйиним янада яхшироқ чиқди.

- Мавсум давомида жароҳатлар билан тўп тепганингиз ростми?

- Ҳа, ҳамма учрашувда эмас. Баъзи бир ўйинларда жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлдим. 

- Сизга Суперлиганинг 8та шунингдек хориж жамоаларидан таклифлар бор. Ўзингиз якуний қарорни қабул қилдингизми? Бўлажак режаларингиздан нималар ўрин олган?

- Худога шукур шунчалик эътиборга тушдим. Бу ҳам бир ютуқдир. Гапингизга қўшиламан, таклифлар бор. "Андижон"да қолишим аниқ эмас. Ҳозирда отам билан келажагим ҳақида ўйламоқдамиз. Менимча бу йил хорижга кетишимга бироз эрта. Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирган ҳолда тажриба орттирмоқчиман. 

- Аслида легионерга айланишга тайёрмисиз? 

- Ҳа, ўзимни бунга тайёр деб ўйлайман. Фақат тажрибам камлиги учун оилам билан келишган ҳолда бу йил амалга оширмасликга қарор қилдик. 

- "Андижон" жамоасининг стратегияси ўзгармоқда. Бундан буён клуб ўз тарбияланувчиларига таянади. Эндиликда иқтидорлар вилоят бош жамоасида кашф этилиши вақти келдими?

- Бунинг имкони бор. Журъатбек ака, Дониёр ака ва мураббий Отабек ака биргаликда режа ишлаб чиқишган. Ушбу амалга оширилаётган ишларнинг самараси узоқ вақт куттирмаслигига ишонаман. 

- "Бунёдкор" жамоасида сизга ишонч билдирилмаганидан афсусланганмисиз? У ерга катта умидлар билан борган эдингиз...

- Тўғриси жаҳлим чиққани рост. Лекин афсусланмаганман. Аксинча афсуслантиришга интилдим. Тақдиримга "Андижон"да танилиш ёзилган экан нима ҳам дердим. 

- Жорий йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қолдирилди. Бунинг ортидан нима йўқотишимиз мумкин? Бежиз бу саволни сизга бермадим, вақтида мазкур босқичдан ўтгансиз...

- Осиё чемпионати ўсмир футболчилар учун тайёр реклама бўларди. Аммо чемпионатнинг қолдирилиши катта йўқотиш эмас. Интилганга, ҳаракат қилганга худо беради. Ҳозир легионерга айланиш учун йўллар анча очилган, бу жараён ривожланмоқда. Айни пайтда хорижда тўп тепаётган легионерларимиз талайгина.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика