Донадони: "Скудеттодан кейин одамлар "Милан"дан бошқачароқ мавсумни кутишганди"

Mirjalol Normatov
24 мар 2023
"Милан"нинг собиқ футболчиси Роберто Донадони "қизил-кўклар"нинг ушбу мавсумдаги ўйинлари ҳақида гапирди.

"Албатта, скудеттодан кейин одамлар ундан бошқачароқ мавсумни кутишганди. Бироқ ундай бўлгани йўқ. Жамоага барқарорлик етишмаяпти. Менимча, муаммо фақатгина жамоанинг кучайтирилмаганида эмас. Бу ерда кўплаб сабаблар ётибди", - деди италиялик.

Ушбу мавсумда "Милан" 48 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Pianeta Milan