14 ўйинда атиги икки бор ютган мураббий ишдан олинди

Xayrulla Xoliqov
12 авг 2020
Италиянинг "Милан" клуби афсоналаридан бири Роберто Донадони Хитойда ишлаб келаётганди.

Донадони бунгача Хитой Суперлигаси вакили "Шеньжен" клубини бошқараётганди. Бироқ охирги 14та ўйинда мураббий икки бор ғалаба қозонгани учун ишдан бўшатилди. Клуб берган маълумотга кўра, томонлар ўазаро келишувга биноан шартномани бекор қилишган.

Карантиндан кейин 56 ёшли мураббий жамоаси Жованни ван Бронкхорст клуби устидан 3:0 ҳисобида зафар қучганди, бироқ шундан сўнг кетма-кет учта беллашувда мағлуб бўлди. Донадони ўтган йилнинг ёзида "Шеньжен"ни қабул қилиб олганди. У бир йил ўтиб истеъфога чиқди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com