

Мавсумнинг иккинчи қисмига Беларусда тайёргарлик кўраётган "Динамо" Плетнёвни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Россиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи ҳамда Самарқанд клуби ўртасидаги битим 2026 йилнинг охирида якунига етади.
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби тарбияланувчиси саналмиш Плетнёв Россия ўсмирлар жамоаси сафида ЖЧ-2015да иштирок этган. Шунингдек, у Россиянинг "Зенит", «"Томь", "Балтика", Қозоғистоннинг "Атирау", Беларуснинг "Арсенал" ва сўнгги икки мавсум давомида Термизнинг "Сурхон" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.
Плетнёв жорий мавсум "Сурхон" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик вазифасини бажарди.




