UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  39 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  350 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  7 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди Янгиликлар

"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Самарқанднинг "Динамо"сига етиб келди.

"Арслонлар" ўтган мавсум Про лигада жавлон уриб, 2-ўринни банд этди.

Қуйида Вадим Абрамов жамоаси мавсум оралиғини қандай ўтказгани, жамоадан кимлар кетгани-ю кимлар келгани, ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари ва бошқа маълумотларни тақдим этамиз. 

Таркиб ва трансферлар

"Динамо" бир қатор тажрибали футболчилари ва легионерлари билан хайрлашди. Легионерлардан япониялик ярим ҳимоячи Коике Юдаи, ганалик хавбек Дэррик Менсаҳ, грузиялик ҳимоячи Антон Толордава жамоадан кетишди. Улардан ташқари маҳаллий футболчилар Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Эркин Байдуллаев ва Абдужамол Исроилов самарқанликлар сафини тарк этишди. 

Жамоага қуйидаги футболчилар келиб қўшилишди:

Ҳумоюнмирзо Иминов ("Бухоро");

Эммануэль Ягр ("Абдиш Ата");

Дамир Темиров ("Металлург");

Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор");

Хислат Халилов ("Сўғдиёна");

Анвар Ҳожимирзаев ("Қўқон-1912");

Санжар Шоаҳмедов ("Сўғдиёна");

Артём Сокол ("Сурхон");

Ҳусниддин Ғофуров ("Металлург");

Одилбек Абдумажидов ("Олимпик");

Ратиньо ("Магуари Атлетика").

Жамоа кетганлар ўрнини етакли даражада тўлдира олди. Масалан, жамоа тажрибали хавбек Санжар Шоаҳмедовни жалб этди. "Сурхон"да ўзини кўрсатган мудофаа вакили Артём Соколни таркибга қўшиб олди. Бундан ташқари, ҳужумкор футболчилар – Фарруҳ Икромов, Хислат Халилов, Дамир Темиров ва Ҳусниддин Ғофуров "арслонлар"ни кучайтириши аниқ.    



Шунингдек, Абрамов Про лига тўпурари бўлган наманганлик футболчи Анвар Ҳожимирзаевни жамоага чақирди. У 2023 йилги мавсум "Қўқон-1912" сафида Про лигада 20 та ўйинда 16 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилганди.

Янги мавсумда фаолияти мобайнида Бразилиянинг турли клубларида муваффақиятли ҳаракат қилган, шунингдек, 2019 йил Кореянинг “Кванчжу” жамоаси билан Кей-лига ғолибига айланган Ратиньонинг ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. Ратиньо йиғинда мураббийларда яхши таассурот қолдирди ва у билан шартнома имзоланди.



Вадим Абрамов ўтган йил охирида олинган интервьюда легионерлар ҳақидаги саволга жавоб берганди. 

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?

- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз", – деган эди у.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Динамо" жамоасининг илк йиғини Тошкентда олиб борилди.  Шундан сўнг жамоа яанварь ойида БААнинг Дубай шаҳрига йўл олди ва у ерда бир қатор ўйинлар ўтказиб қайтди. Февраль ойида жамоа Туркияда йиғин ўтказди ва у ерда ҳам бир қанча учрашувларда қатнашди.



Қуйида ўртоқлик ўйинларининг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар билан таништирамиз:

24 декабрь | "Динамо" – "Локомотив" ёшлар таркиби 4:0

Голлар: Саидмурадов (дубль), Иминов, Маликов 

26 декбрь | "Динамо" – "Нефтчи" 2:1

Голлар: Саидмурадов, Мийич

8 январь | "Динамо" – "Локомотив" ёшлар таркиби 4:0

Голлар: Мийич, Ягр, Нарх, Ҳожимирзаев

8 январь | "Олимпия" – "Динамо" 0:2

Голлар: Насимов, Халилов

10 январь | "Динамо" – "Олимпия" 2:0

Голлар: Раҳматуллаев, Насимов.

14 январь | "Олимпия" – "Динамо" 1:2

Голлар: Иминов, Оқбўтаев.

18 январь | "Ростов" (Россия) – "Динамо" 4:1

Гол: Ягр.

21 январь | "Зенит" (Россия) – "Динамо" 5:1

Гол: Ҳожимирзаев.

23 январь | Қатар олимпия жамоаси – "Динамо" 0:2

Голлар: Шоаҳмедов, Ҳожимирзаев.

26 январь | "Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Динамо" 2:2

Голлар: Шоаҳмедов, Шарофутдинов.

28 январь | "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) – "Динамо" 1:1

Гол: Ҳожимирзаев.

4 февраль | "Локомотив" – "Динамо" 1:1

Гол: Шоаҳмедов.

10 февраль | "Волгарь" (Россия) – "Динамо" 3:1

Гол: Оқбўтаев.

13 февраль | "Динамо" – "Ленинградец" (Россия) 0:1

15 февраль | "Актобе" (Қозоғистон) – "Динамо" 1:3

Голлар: Оқбўтаев,  Франческо, Ҳожимирзаев

16 февраль | "Динамо" – "Динамо" Тбилиси (Грузия) 1:0

Гол: Козак

18 февраль | "Арсенал" Тула – "Динамо" 5:1

Гол: Шоаҳмедов.

20 февраль | "Динамо" – "Ауда" (Латвия) 2:1

Голлар: Жоэл Кожо, Анвар Ҳожимирзаев

25 февраль | "Динамо" – "Андижон" 0:0

"Динамо" қишки йиғинда жами 19 та учрашувда иштирок этди. Жамоа бу баҳслардан 10 тасида ғалаба қозонган бўлса,  5 та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди ва 4 марта дуранг ўйнади.



Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

"Динамо" асосий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлмади, бироқ "Пахтакор", ЦСКА, "Спартак" каби клубларда ўйнаган собиқ футболчи Андрей Пятницкий U-21 жамоасига устозлик қиладиган бўлди.


Бошқа маълумотлар

Алоҳида айтиш жоиз, "Динамо" стадиони шу йилнинг апрель ойигача вақтинчалик ёпилган. Жамоа мавсумни Самарқандда бошламайди ва ҳозирча Жиззахда ўйнаб туради.


"Динамо"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан "Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши ўйин учун эҳтимолий таркиби:

Раҳматов, Мийич, Сокол, Абдумажидов, Козак, Нарх, Ратиньо, Шоаҳмедов, Халилов, Икромов, Кожо.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Суперлига 1-турида Наманганда меҳмон бўлади. Учрашув 1 март куни 18:30 га белгиланган.  

Маълумот учун, самарқандликлар Суперлига доирасида ҳеч қачон Наманганда "Навбаҳор"ни ютишмаган. Самарқанд жамоаси сўнгги бор меҳмондан 2014 йил очко билан қайтган (2:2).

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
29 фев 14:57:41
Жахонгир-9
Гап йук.2-3 тургача Жамоаларнинг холатига бахо бериб булмайди.Бошида 2 уйинда каторасига ютказиб кейин чемпион булиб кетган жамоалар хам бор.Значит 4-5 турдан билинади Жамоалар кай даражада чемпионатда мослашганлигини.
+2   
29 фев 14:26:15
икром
Ин Шаа Аллох эртага ҒАЛАБА билан қаётади!!!
+1   
29 фев 16:27:48
Тулкин Хайитов
Кушниларга омад!
+1   
29 фев 15:30:18
Behzod Holdorov
Omad Dinamo! Navbahor 1- 2 Dinaamo
+1   
29 фев 15:20:34
Baxti01010101
Олга Динаможон!
Динаможон ба пеш!
Вперёд Динаможон!
Go Dinamojon!
Vá em frente Dínamojon!
+1   
29 фев 14:34:57
Fan_BARCA
Olg'a Dinamo qolgani kopeyka
   
29 фев 21:36:05
Азик Asian
Бу ерда Динамо Навбахорни Наманганда ютиагани таъкидланибди. Аммо хамма нарса тарихда биринчи марта булгунича одамлар бунга ишона олишмайди. Масалан эртага Навбахор уз тарихида биринчи марта ва Динамога йирик хисобда ютказиши мумкинку. Тарихда биринчи Намангандаги галаба бн табриклашга куч топа олармикин мард булиб шу макола муаллифи ва айнан шу сайтда. Олга Д И Н А М О !!!
   
29 фев 19:29:50
Д И Н А М О жон
Динаможон Динамо балэ
5 та занат Динамо балэ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика