«Динамо» - «Шўртан» учрашувига хотин-қизлар бепул киритилади
06 мар 2017 14:12
Янгиликлар
«Динамо» - «Шўртан» учрашувига хотин-қизлар бепул киритилади
Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўтадиган чоршанба кунги учрашувнинг
очилиш маросими тадбири 15:30 бошланса, ўйиннинг бошланиш вақти 16:00да
белгиланган. Қайд этиш жоиз, 8 март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан «Динамо» - «Шўртан» учрашувига кириш хотин-қизлар учун бепул бўлади.
Бир ҳафтадан буён «Динамо» стадиони кассаларида ушбу учрашувга чиқарилган чипталар сотуви бошланган. Чипта баҳоси 5 минг сўм бўлиб, нақд пул ва терминал орқали савдо амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳакамлар қўмитаси ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар бригадасини маълум қилди.
Унга кўра, «Динамо» - «Шўртан» учрашувини тошкентлик Вадим Агишев бошқариб боради. Унга қанотларда Тимур Галлеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади.
Учрашув назоратчиси этиб Дмитрий Роман тайинланган бўлса, ПФЛ вакили эса Алексей Фролов.
Олий Лига. 2-тур. 8 март (чоршанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар