UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  2 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  6 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  11 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  2 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  6 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  12 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  19 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди

Теглар :  ДинамоКаспий
Янги мавсум олдидан Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг «Каспий» клубига қарши ўтказган «Динамо» жамоаси Самарқандга ғалаба билан қайтди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер-Лигасига чиқиш учун курашган Актау шаҳрининг «Каспий» клуби Қозоғистон Биринчи Лигасининг етакчи клубларидан бири саналади. Тошкентдаги йиғин доирасида ушбу жамоалар ўзаро ўйинда майдонга тушишди ва қизиқарли кечган баҳсда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида «Динамо» сафида кўрикдан ўтаётган 21 ёшли молдовалик ҳимоячи Раду Рогак томонидан киритилган гол якунда жамоага Қозоғистон клуби устидан ғалаба келтирди, 1:0.

Шу куни жамоа сафида кўрикда бўлган янги футболчилар Фаррух Шотурсунов ва Дамир Низановлар майдонга тушишди.

Бир ҳафта давомида Тошкентда мавсум олди иккинчи йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси ушбу баҳсдан сўнг Самарқандга қайтди.



Назорат учрашуви. Тошкент

24 февраль (жума)

«ДИНАМО» - «КАСПИЙ» (Қозоғистон) – 1:0

Гол:
Раду Рогак, 22.

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Раду Рогак, Илҳом Комилов, Комил Шарофутдинов, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Дамир Низанов, Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Амиржон Сафаров, Асомиддин Маматов, Темур Файзуллаев, Фаррух Шотурсунов.

Олий Лиганинг 1-тури доирасида 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўладиган «Динамо»чилар ўйинга тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳда олиб боришади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика