UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  2 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  2 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1

«Динамо» Наврўз дастурхонига таклиф этилди Янгиликлар

«Динамо» Наврўз дастурхонига таклиф этилди

Теглар :  ДинамоНаврўз
Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам юртимизда умумхалқ байрамига айланган.

Халқимизнинг энг севимли айёмларидан бўлмиш ушбу байрам муносабати билан Олий Лига стартини муваффақиятли бошлаган «Динамо» жамоаси Самарқанд вилоят раҳбарияти ва шаҳар ҳокимлиги томонидан тантанали ўтган Наврўз дастурхонига таклиф этилди.

«Динамо» футбол клуби, вилоят футбол федерацияси ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтган байрам тадбирида Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Худойбердиев Шунқор Фармонович, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Раҳимов Воҳид Санақуловичлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон миллий чемпионати ўйинларини омадли бошлаган «Динамо» жамоасини Наврўз айёми билан табриклаб, Самарқанд вилояти аҳлини хушнуд этишда давом этишларини тилади ва ўз ўрнида вилоят раҳбарияти клубни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

Шунингдек, тадбирда таклиф этилган 1994 йилги Осиё Ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимов ҳам сўзга чиқиб, Наврўз байрами билан барча йиғилганларни табриклаб, жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлишини тилади.

Байрамона руҳда ўтган Наврўз байрамида самарқандлик эл суйган санъаткорлар ўз қўшиқлари билан даврага янада кўтаринки кайфият бахш этишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика