"Динамо" навбатдаги назорат баҳсини "Шердор"га қарши ўтказади

Eldor Akmurzayev
22 фев 2020, 21:20
Янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда олиб бораётган “Динамо” жамоаси 23 февраль, якшанба куни навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Шу куни “Динамочилар”га “Шердор” клуби рақиблик қилади. Назорат баҳси Жомбой тумани марказий ўйингоҳида ўтказилади. 

Ўйин соат 12:00да бошланиши режалаштирилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати