«Динамо» мухлислари Тошкентга боришади
19 июн 2017 14:23
Янгиликлар
«Динамо» мухлислари Тошкентга боришади
Айни дамда турнир жадвалида 5-поғонадан жой олган «Динамо» жамоамиз навбатдаги турда амалдаги чемпион, турнир жадвали пешқадами «Локомотив»га қарши саф тортишади. Ушбу жиддий баҳсда самарқандлик мухлислар «Динамо»нинг 12-ўйинчиси бўлишни мақсад қилишган.
Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари 20 июнь, сешанба куни «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, Тошкентга жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Севимли жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган барча мухлисларни ҳам ушбу баҳсга боришга чорлаб қоламиз. Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+99897 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин. Ушбу ўйинга кириш бепул.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» - «Динамо» учрашуви 20 июнь, сешанба куни соат 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар