"Динамо" "Жоэль Кожо иши" бўйича расмий муносабат билдирди
19 сен 2024 14:57
Янгиликлар
"Динамо" "Жоэль Кожо иши" бўйича расмий муносабат билдирди
"Динамо" профессионал футбол клуби матбуот хизмати жамоа ҳужумчиси Жоэль Кожо бўйича Эрон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор нашрлари, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича расмий муносабат билдирди.
"Динамо» ПФК шуни маълум қиладики, дарҳақиқат Эрондаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида жамоамиз ҳужумчиси Жоэль Кожо бўйича Эроннинг «Истиқлол» клубидан расмий таклиф тушди. Аммо Ўзбекистон Суперлигасида трансфер ойнасининг аллақачон ёпилгани, ҳозирда Жоэль Кожонинг ўрнини тўлдиришнинг имкони йўқлиги сабабли "Динамо" ПФК форс клубининг таклифини рад этди.
Клуб футболчининг ижтимоий тармоқларда эълон қилган фикрларини ички тартибда кўриб чиқади ва тегишли чора кўради" - дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар