«Динамо» Чимён ва Тошкентда йиғин ўтказади

Narzulla Saydullayev
11 июл 2019, 10:41
Биринчи давра якунланганидан кейин беш кунлик қисқа таътилга чиққан “Динамо” жамоаси 12 июль кунидан Суперлига иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлайди.

Жамоа 12 июль, жума куни Самарқанддан Чимён тоғли-ҳудудига жўнаб кетади. У ердаги машғулотларда мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатига катта эътибор қаратишади. Тоғдаги йиғин бир ҳафта давом этиб, 19 июлда якунланади.

20 июлдан эса “Динамо” Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Бир ҳафталик йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказилиб, таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши учрашув билан иккинчи даврани бошлайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz