«Динамо» бугун «Сўғдиёна»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
9 июн 2019, 17:33
ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Динамо» жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Даврон Файзиев ва Улуғбек Бақоев шогирдлари ўртасидаги учрашув 9 июнь, якшанба куни «Динамо» стадионида ўтади. Ўйин соат 17:45 да бошланади. Назорат баҳси учун чиқарилган чипталар ўйингоҳ кассасида 5 минг сўмдан сотилмоқда.

Ўртоқлик учрашуви.
9 июнь (якшанба)

ДИНАМО - СЎҒДИЁНА
Ўйин вақти:
17:45
Самарқанд, Динамо стадиони.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz