

- Бугунги ўйинда ғалаба кутгандим. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо фойдалана олмадик. Бизга ғалаба зарур эди. Бу турда асосий рақобатчилардан "Андижон" ва "Бухоро" 3 очкога эга бўлишди. Хатоларни таҳлил қиламиз, камчиликлар устида ишлаймиз.
Навбатдаги турда "Андижон" билан ўйнаймиз. Бу ўйинга дарҳол тайёргарликни бошлашимиз зарур. Жиддий учрашув, осон ўйин бўлмайди, бироқ бизга олдимиздаги вазифани бажариш учун фақат ғалаба зарур.



