

"Қийин ўйин ўтказдик. "Бухоро" дарвозабони бугун ҳақиқий қаҳрамон бўлди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Афсуски бир нечта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Сабабларини қидирмоқдамиз. Яна қайтараман, рақиб посбони бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси",- дейди Ваниев.



