Дилявер Ваниев: "Бахтиёр Ашурматовнинг "Турон"даги фаолиятига муваффақият тилайман"

Eldor Akmurzayev
18 окт 2022
Про-лиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда оғир ва курашларга бой ўйин бўлди. Бунга сабаб "Турон" ўз майдонида ғалаба қозониш учун жиддий ҳаракат қилди. Яқинда Яйпан клубига янги бош мураббий тайинланди. Имкониятдан фойдаланиб Бахтиёр Ашурматовга "Турон"да катта муваффақиятлар тилайман. Янги бош мураббий, ўйин услуби ўзгариши аниқ эди. Биз ҳам шундан келиб чиққан холда учрашувга тайёргарлик кўрдик. Жуда ҳаяжонга бой ўйин бўлди.

Биз ўйин давомида тўп назоратига урғу қаратдик. Рақиб сафида ҳужумкор ва агрессив футболчилар бор эди. Шу боис уларни тўпсиз қолдириш тўғри бўларди. 

- Легионер футболчи Микола Агапов сўнги учрашувларда нега майдонга туширилмаяпти?

- Агаповда жароҳат бор эди. Шу сабабдан ҳам у машғулотларда тўлиқ иштирок эта олмади. Иккинчи бўлимларда майдонга тушириб жисмоний имкониятларини тиклашга ва ундаги руҳий тушкунлик кайфиятини енгиб ўтишига эътибор қаратаяпмиз.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia