UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Дилшод Жабборов: "Тинимсиз меҳнат орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин" Янгиликлар

Дилшод Жабборов: "Тинимсиз меҳнат орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин"

"Навбаҳор" клуби бу йилги Суперлигани ишончли тарзда ўтказмоқда. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа ўз майдонида мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда.

"Лочинлар" пешқадамлар сафида боришмоқда. Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборовнинг ушбу ғалабаларда хиссаси албатта катта. У хатто майдонга тушмаганда ҳам шерикларини руҳлантириб туради ва ёшларни қўллайди. Биз Жабборов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Суперлига "Навбаҳор" учун омадли давом этмоқда десак муболаға бўлмаса керак. Жамоа ўз уйида ҳеч кимга ютқазмаяпти, май ойидаги барча ўйинларда ғалаба қозондинглар. Ғалабаларнинг сири нимада?

- (ўйланиб) Меҳнат. Фақат тинимсиз меҳнат орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. Машғулотларда ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Айтишадику машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади деб.

- Ушбу ғалабаларда бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг хиссаси қандай?

- Албатта бош мураббийнинг хиссаси жуда катта. Илҳом Мўминжонов ўзи ҳам футболчи бўлган, шу боис биз билан ишлашда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаяпти. Бундан ташқари жамоада мураббийлар штаби ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир инсоннинг жамоа ғалабаларида озми-кўпми хиссаси бор албатта.

- Ўтган йилларда Дилшод Жабборов "Навбаҳор" сафида асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ўйнарди. Бу мавсумда эса негадир жуда кам майдонга тушаяпсиз. Бунинг сабаби нимада?

- Биласизми жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ўтган йил охирида жароҳат олгандим. Бундан ташқари бу мавсумда ҳам турли жароҳатлар мени таъқиб қилмоқда. Шу боис ҳам бир нечта учрашувларда иштирок эта олмадим. Бугунги кунда ўзимни яхши ҳис қилаяпман.


- Бу йилги мавсумда энг қийин кечган баҳс қайси?

- Суперлигада жамоалар сони камайгани туфайли бўлса керак ҳар бир баҳс жуда қизиқарли ўтмоқда. Ҳеч бир жамоа осонликчда ютқазмаяпти. Энг қийин учрашув "Бухоро" билан сафарда ўтган ўйин бўлди деб ўйлайман. Шукурки ўша оғир баҳсда ғалаба қозона олдик.

- Куни кеча Шерзод Каримов "Навбаҳор" клубига ўтгани ҳақида хабар чиқди. Ушбу футболчи жамоани қанчалик кучайтиради деб ўйлайсиз?

- Шерзод Каримов тажрибали футболчи ҳисобланади. У кучли клубларда ўйнаган, бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Менимча Шерзод "Навбаҳор"га кўп фойда келтиради деб ўйлайман. Жамоада кучли футболчилар кўп бўлгани яхши, бу орқали рақобат кучаяди ва сифат ошади.

- Ушбу мавсум "Навбаҳор" ва Суперлига кашфиёти бўлган Азизбек Турғунбоев ҳақида нима дея оласиз?

- Азизбек Турғунбоев ҳозирда айни ўйнайдиган ёшда. У жуда ҳам меҳнаткаш йигит. Ўз устида кўп ишлагани учун шундай ютуқларга эришмоқда ва голлар урмоқда. Бекорга уни Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақиришмаяпти.

- "Навбаҳор" сафида Остон Ўрунов асосий таркиб ўйинчисига айланиб бормоқда. У ҳақида фикрингиз қандай?

- Ёш бўлишига қарамай Остон Ўрунов жамоамиз сафида мунтазам ўйнаб келмоқда. Қобилиятли футболчи. У ўтган йил иккинчи даврадан бошлаб "Навбаҳор"да ўйнаб келмоқда. Машғулотларда яхши ишламоқда ва шунга яраша мураббийлар унга ишонч билдиришмоқда. Остон эса бу ишончга муносиб жавоб бермоқда.



- Ўтган ҳафта Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки карра Жаҳон чемпиони, ЖЧ-2018 иштирокчиси Уругвай терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ушбу баҳс ҳақида фикрларингиз...

- Учрашувни кўрганлар Уругвайнинг даражаси биздан анча кучли эканлигини тушунишди. Келажакда бизнинг ҳам терма жамоамиз ушбу даражага чиқади деб умид қиламиз. Натижадан қатъий назар мана шундай кучли шундай терма жамоалар билан кўпроқ ўйинлар ўтказишимиз керак. Луис Суарес, Эдинсон Кавани каби юлдузларга қарши ўйнаш орқали ёш футболчиларимиз жуда катта тажрибага эга бўлишди деб ўйлайман.

- "Навбаҳор" мухлислари ҳақида нима дея оласиз?

- Наманганлик мухлислар "Навбаҳор"нинг ҳақиқий 12-ўйинчиси ҳисобланади. Барча ўйинларда мухлислар стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Биз мана шу мухлислар учун ҳам ўйнаймиз ва ғалаба қозониб уларнинг кайфиятларини кўтаришга интиламиз. Ҳар бир мухлисга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика