UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  59 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

Дилмурод Шавкатов: “БМБ ўз олдига юқори мақсадларни қўйган” Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: “БМБ ўз олдига юқори мақсадларни қўйган”

Жиззахнинг БМБ клуби ўз таркибини кучайтирмоқда. Хусусан, “Локомотив”нинг яна бир аъзоси Дилмурод Шавкатов ҳам Олий лига дебютанти сафига бориб қўшилди.

Янги жамоаси борасида Шавкатов қандай фикрда? Буни футболчи билан суҳбатимиз жараёнида билиб оламиз.


- БМБ клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Мазкур жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани сабабли менга таклиф билан чиқди. Клубнинг барча шароитлари менга маъқул келгани боис, шартнома имзоладим. 

- “Локомотив” сизни таркибда олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Албатта, “Локомотив” томонидан ҳам янги таклиф бўлди. Аммо шартнома муддатим якунига етгани боис, БМБ таклифи мени кўпроқ маъқул келди. 

- Дебютант жамоага ўтишингиз молиявий томонга боғлиқлиги борми?

- Буни мен молиявий томонлама амалга ошди дея олмайман. Чунки “Локомотив”да ҳам шароитлар яхши эди. БМБ ўз таркибига миллий терма жамоанинг 7 нафар футболчисини қўшиб олгани ва мақсадлари юқори бўлгани туфайли шу қарорга келдим. 

- Ўтган мавсумда “темирйўчилар”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Яхши мавсум ўтказдим дея оламан. Тўпурарлик рўйхатида Акбар Усмоновдан кейинги ўринни эгалладим. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимдан кўнглим тўлди. 

- Бу жамоа Олий лига чемпионлиги учун кураша оладими?

- Албатта. Таркиб янада кучайтирилмоқда. Ишонаманки, биз чемпионлик учун кураша оламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика