Диего Коста "Коринтианс" билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
2 мар 2022, 10:16
Форвард Диего Коста фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин.

33 ёшли испаниялик футболчи "Коринтианс"га ўтишга яқин.

Коста айни дамда эркин агент ҳисобланади. У ўтган мавсум "Атлетико Минейро"да ўтказди.

Футболчи ўтган мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этган ҳолда Бразилия чемпионига айланди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star