Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди

Mirjalol Normatov
6 мар 2026, 20:15
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жесси Лингард жамоассини ўзгартирди.

Бразилиянинг "Коринтианс" клуби 33 ёшли англиялик билан келишув имзоланганини маълум қилди. Шартнома 2026 йил якунигача мўлжалланган ва уни яна бир мавсум узайтириш мумкин бўлади.

Лингард "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти билан машҳур. У "қизил иблислар" таркибида 232 ўйинда 35 гол ва 21 ассист қайд этган.

"Коринтианс" навбатдаги учрашувини 11 март оқшомида "Коритиба"га қарши ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/corinthians/