Диего Коста Бразилия чемпионатига қайтди

Mirjalol Normatov
13 авг 2023
Ҳужумчи Диего Коста "Ботафого" жамоаси аъзосига айланди.

Испания термасининг 34 ёшли собиқ футболчиси Бразилия клуби билан 4 ойлик шартнома имзолади. Унинг сўнгги жамоаси "Вулверхэмптон" бўлган ва ўтган мавсумдан кейин эркин агент сифатида клубдан кетганди.

У фаолияти давомида "Атлетико Минейро", "Атлетико" ва "Челси" каби жамоалар таркибида ҳам ҳаракат қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: botafogo.com.br