

"Менинг "Атлетико"им аввал ҳеч қачон "Камп Ноу"да ғалаба қозонмаган эди деб ўйлайман. Бу жуда қийин. Балки, бу ПСЖ ва "Бавария" билан бирга Европадаги энг кучли жамоалардан биридир.
Яхши жамоавий ўйин туфайли биз ўйиндаги ҳал қилувчи вазиятлардан фойдалана олдик. Иккинчи гол бизга ишонч бағишлади ва афсуски, фарқни янада ошира олмадик.
Мен 30 та зарба бериб, гол урмаган ўйинлар ҳақида минглаб ҳикоя айтиб бера оламан. Футболнинг гўзаллиги ҳам шундаки, ҳужумларни аниқ якунлаш — муваффақият калитидир. Бугун биз ажойиб аниқлик кўрсатдик, бошқа кунларда эса бундай бўлмаган", — деди Симеоне.



