

"Атлетико" марказий ҳимоячиси Диего Годин ЕЧЛ 2-тури доирасида "Бавария"га қарши баҳсда (1:0) жароҳат олди. Бу ҳақда "Goal.com" хабар бермоқда. Футболчи ўйинни охиригача майдонда бўлди, чунки "Атлетико"да ҳар уччала ўзгариш амалга оширилган эди. Уругвайлик футболчида чап тўпиқ мушаги чўзилган дея тахмин қилинмоқда. Лекин, шифокорлар аниқ ташхисни бугунги тиббий кўрикдан сўнг қўйишади.



