UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8

Дидье Дешам: "Тактика борасида ўйлашга вақт бўлгани йўқ" Янгиликлар

Дидье Дешам: "Тактика борасида ўйлашга вақт бўлгани йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Францияда Европа чемпиони бўлиш учун ажойиб имконият мавжуд. Бу ерда сен неча ёш эканлигини фарқи йўқ, имконият борми, демак бундан унумли фойдаланиб қолиш лозим. Футболчи 18 ёш бўладими, 20 ёшми, совринни қўлга киритиш имконияти борми, унда ҳаракатни ошириши лозим. Франция терма жамоасидаги барча футболчилар финалда ўйнаш бахтига муяссар бўлишганини тушуниб туришибди. Бу катта воқеалик.

Германияга қарши ярим финал баҳсидан сўнг финалга қандай тактика қўллаш ҳақида ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Муҳими жамоа тезда тикланиб олиши керак эди. Ишончим комилки, йигитлар финалга тўлиқ тайёргарлик билан ўйнашади. Бу кўпчилик учун фаолиятидаги энг муҳим ўйинларидан бири, балки энг муҳими ҳам бўлиши мумкин. Европа чемпионати финали, Парижда, ўз суюклилари олдида ўйнаш бу катта шараф.

Мени Евро-2000даги футболчи сифатида қўлга киритган муваффақиятим бу ўтмишда қолган. Ҳозир умуман бошқа тарих. Мен энди Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида қатнашаман. Яна жамоанинг бир бўлаги бўлиб турганимдан фахрланаман.

Португалия жуда кучли жамоа. Улар бежизга финалга қадар етиб келишгани йўқ. Франция каби Португалияни ҳам мусобақа стартида жуда кўп танқид қилишди. Якунда эса улар ҳам, биз ҳам финалга қадар етиб келдик. Португалия жуда кучли ва турли хил тактикаларда ўйнай оладиган қийин рақиб. Уларнинг ҳимоя чизиғи жуда ишончли ўйнайди. Португалия рақибга нисбатан кучли прессинг қўлламайди, аммо уларнинг қарши ҳужумлари жуда тезкор ва хавфли.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика