Дибала Роналдудан нимани ўрганганини айтди
22 фев 2024 21:03
Янгиликлар
Дибала Роналдудан нимани ўрганганини айтди
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала "Ювентус"да Криштиану Роналду билан бирга тўп тепган даври ҳақида гапирди.
“Роналду билан бирга ўйнаш мен учун ажойиб давр бўлди. Ундан биринчи навбатда, фидойиликни, ғалаба қозониш ва мукаммаллик сари доимий интилишни ўргандим.
Саудия Арабистонида Криштиану учун ҳаммаси яхши кетаётганига ҳайрон эмасман. Мессига келсак, у билан ўйнаш менинг болаликдаги орзуим эди. У илҳом манбаи", - деди Дибала.
Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала 2022 йил Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар