UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  5 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  18 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Европа чемпионати тарихи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

1964 йилги Европа чемпионати (Европа Миллатлар кубоги)га 17–21 июнь кунлари Испания мезбонлик қилди. 

Турнирда 29 та жамоа иштирок этди. Жамоалар ярим финалга қадар уй-сафар тизимида беллашди, якунда тўртта жамоа финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Финляндия, Шотландия, ГФР, Греция каби мамлакатлар турнирда қатнашишдан воз кечди.

Финал босқичига Испания, СССР, Венгрия ва Дания йўл олди. Учрашувлар "Сантьяго Бернабеу" ва "Камп Ноу" стадионларида ўтказилди.

Ярим финалда СССР Данияни 3:0 ҳисобида таслим этди. Испания эса қўшимча бўлимларда урилган гол эвазига Венгрияни 2:1 ҳисобида енгди.

Испания терма жамоаси устози Хосе Виллалонга аввалги мураббийлардан фарқли ўлароқ, иккита катта ўзгаришга қўл урди. Биринчидан, у Альфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш каби маҳаллийлаштирилган истеъдодларни (Ди Стефано Аргентинада, Ференц Пушкаш эса Венгрияда таваллуд топган. Ўтган асрнинг 60-йилларида иккала футболчи ҳам мамлакат фуқаролигини қабуд қилганди) терма жамоага чақирмади. Тўғрироғи, Испания ҳукмдори генерал Франко мамлакат футбол федерациясига хорижда туғилганларни мамлакат терма жамоасида ўйнашни тақиқлашни буюрди.

Иккинчидан, таркибда ёш ўйинчиларни жалб этди. Бу эса унга инқилобчи деган номни олиб келди. 

Терма жамоа чап қанот ҳимоячиси Чус Передани хотирлашича, финал олдидан Виллалонга машғулот майдонида қум устига тактика тахтасини ўрнатиб, жамоанинг ўйин режасини тушунтирган. У тахта устида СССРни қарағай меваси, Испанияси эса тошларда ифода этиб, тошлар қарағай мевасига қараганда мустаҳкам ва кучли бўлганидек, Испания ҳам Россиядан кучли эканлигини ва ғалаба қозониши кераклигини айтган.

Тўрт йил муқаддам генерал Франко мамлакат футболчиларининг советларга қарши майдонга тушишидан бош тортганди, бу сафар эса унинг ўзи 79 мингдан ортиқ томошабин йиғилган "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрди. Мезбонлар Марселинонинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига СССРни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа чемпионига айланди.

Гап шундаки, финал учрашуви СССР ҳудудида трансляция қилинган. Маълумотларга кўра, ўйиндан кейин кўрсатилган Франциско Франконинг табассум акс этган қиёфаси СССР ҳукуматини ғазаблантирган.

Европа миллатлар кубоги-1964. Финал

Испания — СССР — 2:1 (1:1)

21 июнь, 1964 йил. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони. 80 000 томошабин.

Ҳакам: А. Холланд (Англия).

Испания: Ирибар, Ривилья (сардор), Кальеха, Зоко, Оливелья, Фусте, Амансио, Переда, Марселино, Суарес, Лапетра.

СССР: Яшин, Шустиков, Шестернёв, Мудрик, Воронин, Аничкин, Численко, Вал. Иванов (сардор), Понедельник, А. Корнеев, Хусаинов.

Голлар: 1:0 Переда (6), 1:1 Хусаинов (8), 2:1 Марселино (84).


Чемпионат рамзи жамоаси: Лев Яшин (СССР), Фелисиано Ривилья Муньос (Испания), Деже Новак (Венгрия), Игнасио Соко (Испания), Фернандо Оливелья Понс (Испания), Амансио Амаро (Испания), Ференц Бене (Венгрия), Валентин Иванов (СССР), Хесус Мария Переда (Испания), Луис Суарес (Испания), Флориан Альберт (Венгрия).

1964 йилги Европа чемпионати ҳақида бешта факт

• Испаниялик плеймейкер Луис Суарес ўша ёзда Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан дастлабки футболчига айланди; шу йили у "Интер" сафида "Реал Мадрид"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

• Оле Мэдсен саралаш босқичида рақиблари дарвозасини 11 марта ишғол қилди, Дания эса финал босқичига йўл олди. Мэдсен 1964 йил "Барселона" билан профессионал шартнома имзолаш таклифини рад этди, чунки Дания терма жамоасида фақат ҳаваскор футболчилар ўйнашига рухсат берилганди.

• Люксембург саралаш босиқичида мусобақа кашфиётига айланди, улар Нидерландияни икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида (1:1 ва 2:1) мағлуб этишди, сўнгра Дания билан 3:3 ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, такрорий учрашувдагина 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг "қизил шерлар" 1995 йилгача Европа чемпионати саралаш босқичида бирорта ўйинда ғалаба қозона олишмади.

• Испания 1968 йил апрель ойида Массиелнинг "Ла, Ла, Ла" қўшиқғи эвазига Eurovidenie қўшиқлар танловида ғолиб чиқди. Шу тариқа, мамлакат бир вақтнинг ўзида Европа чемпионати ҳамда Eurovidenie унвонларини қўлга киритган илк давлат бўлди.

• Европа чемпионати финалида гол урганидан тўрт кун ўтиб, Марселино яна бир ғалаба голини урди — у "Сарагоса" "Валенсия"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган баҳснинг 83-дақиқасида тўп киритиб, шаҳарлараро кубок соҳибига айланди.


Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика