"Ди Си Юнайтед" "Олтин тўп" соҳибини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
07 янв 2020 10:20
Янгиликлар
"Ди Си Юнайтед" "Олтин тўп" соҳибини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
MLSнинг "Ди Си Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан шартнома имзоламоқчи.
Томонлар ўзаро музокара олиб боришмоқда. Муаммо шундаки, Модричнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 18 ойдан сўнг якунига етади.
Мадридликлар раҳбарияти эса тажрибали ярим ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр эмас.
Луканинг жамоадан кетиши ҳақида миш-мишларни йўқ қилиш учун "Реал" у билан шартномани узайтириши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 2018 йилги "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар