Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди
03 июл 22:58
Янгиликлар
Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул" жамоасига ўтади.
Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Рома" ва "Истанбул" клубининг 30 ёшли ҳужумчи борасидаги музокаралари якунланиб қолган.
Элдор Шомуродовнинг ўзи ушбу трансферга розилик билдирган. Унга кўра, турк клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олади.
"Рома" эса бунинг учун шарт-шароитларга рози бўлиши керак.
Ўтган мавсумда Шомуродов А Сериянинг 27 ўйинида 4тадан гол ва ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар