Ди Канио: "Кварацхелия – бу Роналду ва Жорж Бест қоришмаси"

Sherzod Nurmatov
6 май 2023, 15:14
"Наполи" собиқ футболчиси Паоло Ди Канио неаполликлар ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелияга юқори баҳо берди.

"Менимча, Кварацхелия иккита ажойиб ўйинчининг комбинацияси. Улардан бири ўтмишдан – Жорж Бест, соф дриблинг санъати, лекин, албатта, замонавий қараш билан. Иккинчиси – бу Криштиану Роналду. У бир, икки ёки уч рақибга қарши дриблинг билангина чекланмайди. Дриблингдан чиққанида ҳам, унинг гол уришга кучи етади".


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia