Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"

Khoja
11 окт 2024
Собиқ футболчи Паоло Ди Канио ярим ҳимоячи Скотт Мактоминини сотиб юборилишида "Манчестер Юнайтед" раҳбариятини айблади.

Шотландиялик футболчи ёзда 30 млн евро эвазига "Наполи"га сотиб юборилди.

"Скотт Мактоминини сотиб юборгани учун "Манчестер Юнайтед" раҳбарларини қамаб қўйган бўлардим. Қандай қилиб бундай топ-футболчини 30 млнга сотиб юбориш мумкин? Улар нега бундай қилишди? Умуман тушунмадим", - деди Ди Канио.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com