

Жума куни бўлиб ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Ди Бьяжо рақиб сафида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби бўлган кўплаб футболчилар борлиги ва Ўзбекистон терма жамоаси кескин ривожланиш даврини бошдан кечираётганини инобатга олган ҳолда, жамоа Ўзбекистонга қарши тўқнашувнинг қийин кечишини олдиндан англаб турганини тушунтирди.
"Яшиллар" бош мураббийи жавобсиз учта голли мағлубият учун ҳеч қандай баҳона қидирмаётганини урғулаб, жамоаси учрашув давомида бундан яхшироқ ўйин кўрсатиши талаб этилганини таъкидлади.
"Яшиллар" кутилган даражада ўйин кўрсата олмагани сабаблари ҳақида тўхталар экан, Ди Бьяжо жамоага биринчи навбатда ҳужумдаги самарадорлик етишмаганини ва бу ҳолат ўйин давомида мураббийлар штабининг норозилигини келтириб чиқарганини қайд этди.
Италиялик мутахассис икки жамоа ўртасидаги фарқ жуда катта эканлиги ҳақидаги фикрни рад этди. У Саудия Арабистони турнир давомида қитъанинг энг кучли жамоаларидан иккитаси – Жанубий Корея ва Ўзбекистонга қарши баҳс олиб бориб, Ғарбий Осиё ва араб дунёсидан чорак финалга қадар етиб келган ягона жамоа бўлганини тушунтирди.
Саудия Арабистони U-21 терма жамоаси мусобақадаги юришини Қатар устидан қозонилган ғалаба билан бошлаб, гуруҳ босқичида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди ва чорак финалда Ўзбекистонга 0:3 ҳисобида ютқазиб, Нагоя–2026 турниридаги иштирокини якунлади.



