Деян Журжевич ва ЎФФ ўртасидаги шартнома ўз якунига етди

Nadirkhuja Yuldashev
30 май 2016
10 ой давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штабидан ўрин олган, болқонлик мутахассис билан тузилган шартнома ўз якунига етди.

Айни пайтда ташкилот ва мураббий ўртасида музокара ўтказиляпти. ЖЧ саралашининг иккинчи босқичи учун жалб қилинган сербиялик мураббийни терма жамоанинг муваффақиятида ҳиссаси катта бўлди.

Аммо, бу уни учинчи босқичда ҳам мураббийлар штабидан ўрин олишини билдирмайди. Бу борада ЎФФнинг режаси маълум қилинмаган.



Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia