UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  1 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради Янгиликлар

Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради

Бекхэмнинг ўғли футболдан кетди.

Собиқ футболчи Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли Ромео Бекхэм профессионал футболдаги фаолиятини якунлади. Ромео "Брентфорд" клуби билан шартномаси тугаганидан сўнг жамоани тарк этди. Инглиз клуби Ромеога шартномани узайтиришни таклиф қилганди. 

The Sun нашри берган маълумотга кўра Ромео Бекхэм Париждаги етакчи моделлар агентлиги бўлган Safe Management'га бориб қўшилган ва энди бор эътиборини моделликка қаратади.

Бекхэмнинг ўғли биринчи марта фаолиятини ўзгартираётгани йўқ. Ромео ёшлигида футбол ўйнаган, шундан сўнг эса теннисга ўтиб кетганди. 2020 йилда у яна футболга қайтади ва "Интер Майами" клуби билан шартнома имзолайди.

Кичик Бекхэм ўзининг "Интер Майами"даги охирги мавсумида ўринбосарлар таркибида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та ассист қайд этганди. Шундан сўнг у ижара асосида "Брентфорд"га келиб қўшилганди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика