Дешам ФИФАнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлари ҳақидаги қарорини танқид қилди
10 окт 2023 15:04
Янгиликлар
Дешам ФИФАнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлари ҳақидаги қарорини танқид қилди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешан 2030 йилги мундиаль бир вақтнинг ўзида 6 та давлатда ўтказилишидан норози.
"Менга бир нечта мамлакатларда мусобақа ташкил этиш тенденцияси ёқмайди. Ушбу учта учрашувни Жанубий Америка қитъасида ўтказишнинг ўзига хос хусусияти бор. Бу шуни англатадики, Жанубий Америка жамоалари устунликка эга бўлади, қолганлар эса уёққа-буёққа учишлари керак... Бу қарорларни ким қабул қилишини билмайман, лекин сиздан яширмайман, спорт ва ахлоқий нуқтаи назардан бу менга ёқмайди", – деди Дидье Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Дидье Дешам Франция терма жамоасини 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда. У 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, жамоани Евро-2016 ва ЖЧ-2022 финалларига олиб чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар