Дешам Бенземанинг ҳолати бўйича маълумот берди
09 июн 2021 19:35
Янгиликлар
Дешам Бенземанинг ҳолати бўйича маълумот берди
Франция ТЖ 8 июнь куни Болгарияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, йирик ҳисобда (3:0) ғалабага эришди.
Сен-Денидаги "Стад де Франс" ўйингоҳида кечган баҳснинг 41-дақиқасида Карим Бензема жароҳатланди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига "Челси" форварди Оливье Жиру тушиб дублга эришди.
“Бу лат ейиш. Бензема тиззасининг юқори қисмига зарба қабул қилиб олди. Ҳолати ёмонлашаётганини сезди, шу туфайли таваккал қилмасликка қарор қилдик”, дейди франсузлар устози Дидье Дешам.
Шунингдек, Дешам журналистларга Бенземанинг жароҳати жиддий эмаслигини айтиб, уни Евро-2020'да қатнашишига умид қилаётганини билдирган.
Ўхшаш янгиликлар
16:29
Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 15
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар