UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  0 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  9 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  17

Дерби олдидан. Ўзаро ўйинларда Манчестернинг қайси томони устун? (превью) Янгиликлар

Дерби олдидан. Ўзаро ўйинларда Манчестернинг қайси томони устун? (превью)

Бугун соат 18:00дан эътиборан "Этихад"да Манчестер дербиси старт олади.

Хўш, бугунги учрашув олдидан статистикаларда устунлик қайси жамоа томонида?

Ўзаро ўйинлар

Шу кунга қадар жамоалар ўзаро 188 марта (барча турнирларда) ўзаро тўқнаш келишган. Шуларнинг 57тасида шаҳарнинг кўк томони, 78тасида эса қизил томонининг қўли баланд келган. Премьер-лига, умуман олганда Англия чемпионати доирасидаги учрашувлар эса 154тани ташкил қилади. Учрашувларнинг 47тасида "Сити", 59тасида эса "Юнайтед" ғалабага эришган. Гарчи мағлубиятларнинг кўплигига қарамасдан "Сити" гол уриш бобида рақибидан устун - 214:212.

Сўнгги 5 ўйин

АПЛ. 06.03.2022 | Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед 4:1

АПЛ. 06.11.2021 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:2

АПЛ. 07.03.2021 | Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед 0:2

Лига Кубоги. 06.01.2021 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:2

АПЛ. 12.12.2020 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:0

Турнир жадвали

Икки жамоа ҳам 2 учрашувда очко йўқотди: фарқ шундаки "Сити" 2 дуранг ўйнади, "Юнайтед" эса мавсумни икки мағлубият билан бошлади. Айни дамда Эрик тен Хаг шогирдлари 8-8 голлар билан 12 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда қайд этилган бўлса, 23 гол уриб, 6 гол қўйиб юборган "Сити" 17 очко билан пешқадам "Арсенал"ни таъқиб қилмоқда. Ўз навбатида қайд этиш керак, манкунианликларнинг "Лидс"га қарши ўйини қироличанинг вафоти сабабли бошқа кунга қолдирилган.

Жамоаларнинг ҳолати

"Манчестер Юнайтед" сўнгги 6 ўйиннинг 5тасида ғалабага эришди. Биргина мағлубият Европа лигаси доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда қайд этилди. Жамоа ўзининг жонажон стадионида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўз навбатида жамоанинг АПЛ пешқадами "Арсенал"ни мағлуб этганини қайд этиш лозим.

"Манчестер Сити"да эса ишлар ажойиб. Биргина Эрлинг Холанднинг ўзи "Юнайтед"дан кўпроқ гол ура олди. Шунингдек, ЕЧЛ ва АПЛда мағлубиятсиз серияни қайд этаётган "шаҳарликлар" учрашув олдидан фаворит мақомини сақлаб турибди. Гвардиола шогирдлари ушбу мавсум ўтказган 9 ўйинининг 4тасида йирик ғалабага эришди.

Йўқотишлар

Бу борада "Юнайтед"да номлар салобатлироқ. Харри Магуайр, Маркус Рэшфорд, Донни ван де Бек ва Антони Марсьяль каби футболчилар учрашувда иштирок этмаслиги кутилмоқда. Шунингдек, баҳсда жароҳати сабабли қайдномага киритилмайдиганлар қаторида Брендон Уильямс, Мартин Дубравка ва Факундо Пельистри каби футболчилар ҳам бор.

"Ман Сити"да эса Жон Стоунз ҳамда Аймерик Ляпорт каби ҳимоячилар баҳсда қатнашмайди. Шунингдек, ушбу мавсум 1 дақиқагина ўйнаган Келвин Филлипс жароҳатланган.

Хўш, Сизнингча учрашувда қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика