UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  0 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  0 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  8 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0 23:39"Лидс" "Фейеноорд" голеадори билан шартнома имзоламоқда  0 23:20Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди  0 22:59Педрига 8-рақам ишониб топширилмоқда  2 22:41Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди  17 22:28"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"  24 22:07Лингард бошқа қитъага йўл олиши мумкин  0 21:46Видаль "Интер" билан шартномани бекор қилади, унинг янги жамоаси маълум  0

Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" (0:3) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Барча "Локомотив" мухлисларини ва жамоамиз вакилларини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйнадик. "Олимпик"ни яхши билган ҳолда уларга қарши ўйнаш осон эмаслигини айта оламан. Биз Тимур Кападзе қўл остидаги жамоага қарши ўйнаш қийинлигини инобатга олиб, тактик услубимизни ўзгартирдик. Қарши ҳужумда ўйнашга қарор қилдик. Агар биз прессинг билан ўйнасак, катта қийинчиликка учрашимизни билардик. Чунки улар ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтишади.

- Тимур Кападзе билан "Локомотив" ёшлар жамоасида бирга ишлагансиз. Сиз қайсидир маънода устозингизни мағлуб этдингиз. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечиряпсиз?

- Ҳа, Тимур Тохирович билан бирга ишлаганмиз. Олдин ҳам айтганимдек, у киши туфайли "Локомотив"даман. Кападзедан кўп нарса ўрганганман. У ҳамиша оғир дамларда мени қўллаб-қувватлаган, буни ҳеч қачон унутмайман ва раҳмат айтаман. Ундан ҳамиша нималарнидир ўрганиб бораман.

- Алишер Салимов ва Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Алишер Салимов машғулотларга киришган, бироқ ҳали умумий гуруҳга қўшилмаган. Балки 1 ҳафтадан кейин асосий таркибга қўшилади. Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг жароҳати хусусида батафсил бугун билиб оламиз. Уни ўтган йилги жароҳати безовта қиляпти. 

- Санжар Қодирқуловни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатиш фикри кимдан чиқди?

- Ўтган йили 1-2 ўйинда шу позицияда ўйнаган. Шунақа бўлиб қолди. Жумабоевда кичик жароҳат борлиги учун шу Қодирқуловни ўнг қанотда ўйнатиш қарорига келдик. 

- "Локомотив" жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Акмал Шораҳмедов сиз билан баравар кўрсатма бериб борди. Айрим эпизодларда бир вақтнинг ўзида турлича кўрсатмалар бердингиз. Бу нима билан боғлиқ? Мураббийлар фикри икки хилми?

- Йўқ, бизда икки хил кўрсатма бўлмади. Шунчаки захира ўриндиғидаги ҳамма мураббийлар йигитларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Шу боис айрим вақтларда шунақа бўлиб қолиши ҳам мумкин. 

- Асилбек Амонов икки йилдан бери ҳали майдонга тушгани йўқ. У қачон майдонга тушиши мумкин?

- Асилбек Амонов яхши, тажрибали посбон. У ўйнамаган пайтида озроқ формадан чиқиб қолган. Тажрибали дарвозабон таркибимизда бўлгани яхши. Чунки машғулотларда ҳам рақобат бўлади.

- Жамоа BMB Trade Group компанияси билан шартнома имзолагач, сиз раҳбариятдан трансферлар бўйича қандайдир ваъдалар олмадингизми?

- Йўқ, ҳозирча раҳбарият билан бу масалада гаплашмадик. Насиб қилса, балки қандайдир легионерларни жалб қилиш имкониятимиз бўлар. 1-2 ўйинчи жалб қилсак, чакки бўлмасди.

- Кахи Махарадзенинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мен "Локомотив"га келгунимга қадар унинг ўйинларини кузатиб борганман. У легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси, сардор, етакчи. Кахи ҳозир ҳам алмаштириб бўлмас ўйинчи десак бўлаверади. У ҳақиқий сардор қандай ўйнаши кераклигини кўрсатиб қўйди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+5   
16 май 22:33:50
Мирзаев А.
20 йиллик ўқитувчи, шифокор,. . . 2млн ойлик олиб АФСОНА бўлмас эканда, булар дарров афсона бўлар экан, хаспўшлаш ҳам эви биланда, ҳа афсона, ҳа юлдуз, ҳа буюк эмиш, тавба.
+4   
16 май 22:28:18
fotboll.uz
Нимаси афсона
+3   
16 май 22:02:30
Oshqovoq
Ишонаверинг ёки гол видеосини кўриб чиқинг! Локомотивнинг 2-голи очиқчасига кўриниб турган, сахналаштирилган театр бўлди.
+2   
16 май 22:05:39
UZB-Абу-Даби
Махарадзе Ўзбекистонга келганига 11 йил бўлди менмча хали хеч бир четэл футболчиси 11 йил футбол ўйнамади Ўзбкда
+1   
17 май 06:34:20
Мирзаев А.
Ajoyib Bilmasvoy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O‘ZBEKISTON AFSONASI, demabtiku, o‘zbek futboli afsonasi didi. Gapi noto‘g‘rimi?
Ўзбек футболи афсонаси бўлиш шунчалик осонми? Футболчилик бу бир касб, шу касби бўйича ишлаяпти ёки ўйнаб юрипти. Ўзбек футболи афсонаси Красницский, Абдураимов, Ан, Феодоров ва Қосимовларни айтиш мумкин, улар ўзбек футболи довруғини кўтаришган.
+1   
17 май 00:18:29
Chelsea andd Paxtakor
Рустам фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
БУНЁДКОРНИ 5:1-ЮТИБ, ЛОКОМОТИВГА 3:0- ЮТКАЗИШ? БУ УЮШТИРИЛГАН СУПЕР ЛИГА. ХАММАСИ СОККА КАШЛА. НИМА КИЛИБ БУСАЯМ ПУЛ ИШЛАШ ПАЙИДА. УЯТ ШАРМАНДА ПУЛ ДЕБ ВИЖДОННИНИ СОТГАН УЯТСИЗЛАР. ТОТАЛИЗАТОРДА КАМ КОИФИЦЕНТ БЕРИЛГАНДЭ. ШУНГАЯМ ЮТКАЗГАН. ШАРМАНДА. ПАЗОР. СОХТАКОРЛАР.
dalbayop bu oyinlaga Paxtakor prichom
   
17 май 12:11:56
Ajoyib Bilmasvoy
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбек футболи афсонаси бўлиш шунчалик осонми? Футболчилик бу бир касб, шу касби бўйича ишлаяпти ёки ўйнаб юрипти. Ўзбек футболи афсонаси Красницский, Абдураимов, Ан, Феодоров ва Қосимовларни айтиш мумкин, улар ўзбек футболи довруғини кўтаришган.
Endi brat manga o‘zbek futbolidan biror kishi qiziqmas. Lekin bu o‘zini vaqtida rostan ham eng zo‘r yarim himoyachilardan edi. Siz aytgan futbolchilarni o‘yinini ko‘rmagan avlodmiz. 20 yildan keyin Ronaldu va Messi afsona bo‘lgan har o‘yinda dubl qilardi disak 5-6 yoshli bollar ishonmaydi)
   
16 май 23:49:50
Otabek RealM&Chelsi
Bir kunda Ikki marta Maxaradzeni O'zbek fudbolidagi eng kuchli Legioner deyishyabti balki asos bordur. Maxaradzeni yaxshi bilmaganakanmiz))))))))
   
16 май 22:41:29
Ajoyib Bilmasvoy
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
20 йиллик ўқитувчи, шифокор,. . . 2млн ойлик олиб АФСОНА бўлмас эканда, булар дарров афсона бўлар экан, хаспўшлаш ҳам эви биланда, ҳа афсона, ҳа юлдуз, ҳа буюк эмиш, тавба.
O‘ZBEKISTON AFSONASI, demabtiku, o‘zbek futboli afsonasi didi. Gapi noto‘g‘rimi?
   
16 май 22:32:34
Oshqovoq
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ошқовоқча фикр
Мутлақо ҳақсиз, ҳақиқат аччиқ бўлади ўзи
   
16 май 22:22:06
Haqiqat_2
Oshqovoq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ишонаверинг ёки гол видеосини кўриб чиқинг! Локомотивнинг 2-голи очиқчасига кўриниб турган, сахналаштирилган театр бўлди.
Ошқовоқча фикр
   
16 май 22:06:07
Сардор Бек
Oshqovoq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ишонаверинг ёки гол видеосини кўриб чиқинг! Локомотивнинг 2-голи очиқчасига кўриниб турган, сахналаштирилган театр бўлди.
+
   
16 май 22:00:21
Сардор Бек
3/3
   
16 май 21:54:39
azamlawer
Бу ким ўзи? Қанақа қилиб тренер бўлиб олди?
   
16 май 21:51:41
Ойбек
бу хакамлар деб мухлислар жабир курмоқда тоза уйин йуқ қундуз амакини эртаклари бор хар турда реклама қилиб туриб кийин бошқа каналдан беради Кападзе уйни берди Локомотивга бошланиши
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика