UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  0 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  0 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  6 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   10 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  2 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5

Денис Коростиченко: "Про лиганинг даражаси Суперлиганики билан бир хил" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Про лиганинг даражаси Суперлиганики билан бир хил"

Про лига 4-тури доирасидаги "Хоразм" – "Локомотив" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Бу муваффақиятга эришиш осон бўлмади. Рақиблар жуда яхши ҳимояланди. Балки бу биз учун яхши амалиёт ҳам бўлди. "Хоразм" учрашув бошидаги вазиятидан фойдаланиб олди. Шундан кейин бизга жуда қийин бўлди. Йигитлар жанговор ўйин ва характер кўрсата олишди ва ғалабани қўлга киритишди. Оғир сафар бўлди, рақиблар қаттиқ ҳимояланишди ва стандартларда анчагина хавфли эканлигини намойиш қилишди.

- Бугунги ўйинда Марат Бикмаевнинг майдонга тушмагани сабаби нимада?

- Ўйинларга режалар тузилади. Биз барча футболчиларга ишонамиз. Ўйинда захирага мурожаат қилишда шошилмадик. Аслида барча футболчилар ўйинга тушишга шай ҳолатда. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда Марат ўзини кўрсатади.

- Про-лига савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Кубок доирасида "Машъал" жамоаси сафарда "Сурхон" билан 0:0 ҳисобини қайд этди. Шунингдек, "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га жанг таклиф қилди. "Насаф"га ҳам қийин бўлди. Шу сабабли бемалол айта оламан, Про-лига ҳам қийин, бир қанча жамоалар Суперлига даражасида.

- Майдон ҳолати хақида нима дея оласиз?

- Балки 2-3 ҳафтадан кейин яхши бўлиб қолиши мумкин. Бироқ бундай стадионда жамоалар ўзи истаган футболни намойиш қилиши жуда қийин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика