UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Денис Коростиченко: "ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган ОКМК – "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда ОКМК жамоасини чорак финал йўлланмаси билан табриклайман. Кубокда ўйинни бой берсангиз, турнирни тарк этасиз. ОКМК тажрибали жамоа ва шу сабаб улар биринчи бўлимда иккита гол уришди. Биз ҳам ёмон ўйнамадик, ҳужум қилдик ва пенальти ишладик. Агар пенальтидан фойдалана олганимизда ўйин бошқача якун топиши мумкин эди. Умуман олганда, йигитларга раҳмат Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ёмон ўйнамадик.

- Бугун "Локомотив"нинг омади келмади десак бўладими? Сабаби жамоа вазиятлар яратди, ўйинни назорат қилди, пенальтидан фойдалана олмади.

- Шунақа бўлиши мумкин, лекин мен бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Бундай мавзуни матбуот анжуманида гапиришим нотўғридир, лекин ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган. ОКМК бита ўйин ўтказишга улгурди, биз эса икки ой деганда энди майдонга қайтдик. Катта танаффусдан сўнг яна оптимал ҳолатга қайтиш бироз қийин бўлди.

- Майдон чимига қандай баҳо берасиз?

- Тўғриси, мен майдон ҳолатига баҳо берадиган инсон эмасман. Бундай иқлимда, майдонни яхши ҳолатда сақлаш жуда қийин. "Пахтакор" стадионининг чими ҳар доим аъло ҳолатда бўлар эди, бугун эса бундай эмас. Майдон ҳолатига эътироз билдирса бўлади, лекин ҳозирги иссиқ ҳаво билан чимни яхши ҳолатда сақлаб қолиш жуда қийин.

- "Локомотив" олдига кубок ўйинларида аниқ бир мақсад қўйилганмиди?

- Албатта, кубокда бизнинг мақсадимиз финалга бориш эди. Ўтган мавсум нима бўлганини барчангиз биласиз ва ҳозирги кундаги бизнинг асосий мақсадимиз жамоани Суперлигага қайтариш. Кубок баҳсларида ҳам ўз олдимизга мақсадлари қўйган эдик, лекин бугун мағлуб бўлдик ва режаларимиз бузилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика